Ўзбек алифбосидаги муаммоли 4 та ҳарф бўйича янги таклиф берилди
Алифбони такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ энг муаммоли тўртта ҳарф – sh ва ch ҳарф бирикмалари ҳамда окинали o‘ ва g‘ ҳарфларини ş, c, õ, ğ тарзида ифодалашни таклиф қилди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш бўйича республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Конференцияда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси тақдим этилди.
Ишчи гуруҳ амалиётда кўп муаммоларни келтириб чиқараётган қуйидаги тўртта ҳарфни ўзгартиришни таклиф этмоқда:
- O‘ o‘ — Õ õ
- G‘ g‘ — Ğ ğ
- Ch ch — C c
- Sh sh — Ş ş
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 июл куни сайловолди дастури доирасида тошкентлик сайловчилар билан учрашувда алифбо масаласини айтиб ўтган эди. “Зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур”, деганди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
21:34 / 24.09.2024
“Юз йиллар олдин қилиниши керак эди” — туркий алифбо бўйича келишувга эришилди
21:06 / 13.09.2024
Туркий давлатлар учун 34 ҳарфдан иборат умумий алифбо тақдим этилди
15:42 / 08.07.2024
Туркия ташқи ишлар вазири туркий давлатларни умумий алифбо жорий қилишга чақирди
18:58 / 11.12.2023