Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа хизмати таклиф этилади
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Энди Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга қимматбаҳо роуминг муқобили сифатида мобил сим-карталар таклиф этилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, аэропортлар, автовокзаллар ва таниқли тарихий масканларда туристик сим-карталарни сотувчи сервислар хизмат кўрсатади. Рўйхатдан ўтиш паспорт ёрдамида амалга оширилади. Бунга қўшимча равишда икки турдаги телефонлар ижараси ёки мобил роутер хизмати тақдим этилади.
Роутер – Интернет-трафик пакетини ўз ичига олган, сим-карта бўлган тақдирда Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имконини берувчи қурилма. У бир неча қурилманинг симсиз уланишини амалга оширади ва оилалар ҳамда сайёҳлар гуруҳи фойдаланиши учун қулай ва тежамкор вариант ҳисобланади.
Сайёҳлар учун махсус тарифлар ишлаб чиққан биринчи компания Uzmobile бўлди. Тариф 30 кунлик фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, мулоқот дақиқалари ва Интернетга кириш трафигини ўз ичига олган қулай ҳамда ҳамёнбоп пакет билан таъминланган. Сим-картага қўшимча равишда кичик брелок берилади, унга калит осиб, истаган вақтда мобил алоқа рақамини билиш имконига эга бўлиш мумкин.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
13:46 / 12.01.2026