Ўзбекистон | 18:21 / 23.10.2020
10341
1 дақиқада ўқилади
Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 млн кишидан ошди
2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1,009 млн кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.
Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:
- Самарқанд вилояти – 3,928 млн киши
- Фарғона вилояти – 3.802 млн киши
- Қашқадарё вилояти – 3,318 млн киши
- Андижон вилояти – 3,172 млн киши
- Тошкент вилояти – 2,977 млн киши
- Наманган вилояти – 2,852 млн киши
- Сурхондарё вилояти – 2,667 млн киши
- Тошкент шаҳри – 2,654 млн киши
- Бухоро вилояти – 1,939 млн киши
- Қорақалпоғистон Республикаси – 1,916 млн киши
- Хоразм вилояти – 1,884 млн киши
- Жиззах вилояти – 1,403 млн киши
- Навоий вилояти – 1,009 млн киши
- Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.
Мавзуга оид
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
19:17 / 03.11.2024
Россияда туғилиш даражасини лотереялар ёрдамида ошириш таклиф этилди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024