Ўзбекистон | 22:51 / 29.07.2018
208396
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда ўқиш қачон бошланади? Вазир ойдинлик киритмоқда

Мактабдаги ўқув мавсуми ҳар йили қандай бошланган бўлса, бу йил ҳам шундай бўлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Янги Давр» информацион дастурига берган интервьюсида маълум қилган. 

«Интернетда миш-мишлар тез тарқайди. Булар ўринсиз, яъни мактаб ҳар йили қандай бошланган бўлса, бу йил ҳам шундай бўлади», дейди вазир. 

Вазирлик Матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, жорий йилда ўқув мавсумининг бошланишига доир ўзгаришлар кутилмаяпти. 

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги режаларига кўра, Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлайдиган Кузатув кенгашлари пайдо бўлади. Кенгашлар фаол ота-оналар ва мактабнинг муваффақиятли битирувчиларидан шакллантирилади.​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид