Ўзбекистон | 14:55 / 24.12.2022
6178
3 дақиқада ўқилади

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қишки қабул бошланди

Фото: Ипак йўли

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича олий маълумот олишга таклиф қилади:

Бакалавриат йўналишлари / кундузги таълим шакли (таълим инглиз тилида):

  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар);
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Музейшунослик;
  • Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (инглиз тили);
  • Археология;
  • Маданий мерос объектларини асраш;
  • Логистика (туризм логистикаси);
  •  Туризм (фаолият йўналишлари бўйича).

 

Магистратура мутахассисликлари / кундузги таълим шакли (таълим инглиз тилида):

  • Логистика (туризм логистикаси);
  • Туризм (фаолият турлари бўйича);
  • Музейшунослик, тарихий-маданий обектларни консерватсия қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
  • Менежмент (маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш);
  • Ижодий саноат;
  • Археология.

Абитуриентларни рўйхатга олиш университетнинг расмий веб-сайтидаги admissions.univ-silkroad.uz платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Абитуриентларни рўйхатга олишнинг охирги куни – 2023 йил 20 феврал.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилади, шу сабабли қабул жараёнида инглиз тили бўйича етакчи баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига эга бўлиш талаб этилади. Жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, CEFR бўйича камида B2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 ва ундан юқори балл кўрсаткичидаги билим даражасини тасдиқловчи халқаро сертификатлар, шунингдек, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган инглиз тилини билиш даражаси (B2 ва ундан юқори) тўғрисидаги миллий сертификат ҳам қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун университет қабул комиссиясининг электрон почта манзилига ([email protected]) ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

+998662406770

+998662408616

+998662406786

+998662408606

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига ўқишга кириб, Сиз талабаликнинг энг ёрқин даврини бошдан кечирасиз:

  • Ноёб интеллектуал кутубхона;
  • Малакали халқаро профессор-ўқитувчилар;
  • Талабалар алмашинуви дастурлари;
  • Университет меҳмонхонасида амалиёт ўташ;
  • Халқаро конференциялар;
  • Стипендиялар / грантлар;
  • Қишки ва ёзги мактаб;
  • Талабалар парламенти;
  • Стартап-лойиҳалар;
  • Университет чўмилиш ҳавзаси.

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетини танлаб, Сиз ишончли келажакни танлайсиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид