Жамият | 15:00 / 15.05.2020
4613
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтнинг Сергели туманида «Ипак йўли» банкининг навбатдаги банк хизматлари маркази очилди

Фото: «Ипак Йўли» банки

Янги марказ МедиаПарк дўкони рўпарасида жойлашган бўлиб, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида барча меъморий меъёрларга мос равишда барпо этилган.

Янги марказда жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини тақдим этилмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар халқаро пул ва банк ўтказмаларини амалга ошириш, коммунал тўловлар ва бошқа тўловларни тўлаш, UzCard ва HUMO пластик карталарини очиш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек VISA ва UnionPay халқаро карталарини очиш, сертификатлар ва банк ҳисобварақларини олиш имкониятига эгалар.

Юридик шахсларга банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, интернет-банкинг, мобил банкинг ва SMS-банкинг, савдо терминалларига хизмат кўрсатиш, корпоратив карталар, интернет-эквайринг каби хизматлар кўрсатилади.

Банк хизматлари маркази ҳар куни 24 соат давомида ишлайдиган замонавий банкоматлар ва инфо-киосклар билан таъминланган. Бу ерда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ҳафтанинг исталган кунида, куннинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталаридаги пул маблағларини нақд қилиб олишлари, коммунал тўловларни тўлашлари, уяли алоқа операторлари хизматлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизматларига тўловларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, 8а даҳаси, Янги Сергели кўчаси Мўлжал: MediaPark дўкони рўпарасида.

Телефонлар: 71 2079979, 71 2079989

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид