Шавкат Мирзиёев «Россия темир йўллари» бошқаруви раисини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни «Российские железные дороги» компанияси («РЖД» ОАЖ) бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди.
Темир йўл алоқалари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари кўриб чиқилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, давлат раҳбари икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари ўртасида, шу жумладан халқаро тармоқ тузилмалари доирасида анъанавий яқин ва сермаҳсул ишбилармонлик алоқалари қарор топганини мамнуният билан қайд этган.
«Пандемия шароитида, кенг ривожланган ва ўзаро интеграциялашган транспорт коммуникациялари, энг аввало темир йўллар коронавирус оқибатларига муваффақиятли қарши курашиш ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатини сақлаб қолишга хизмат қилгани таъкидланди.
Амалий шерикликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатимизда темир йўллар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш механизмларини йўлга қўйиш, йўловчи поездларининг қатновини қайта тиклаш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», – дейилади расмий хабарда.
Учрашувда халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Лойиҳани ҳар томонлама тайёрлаш, шу жумладан техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қурилишни тез фурсатда бошлашга қаратилган ишларда иштирок этиш юзасидан келишувга эришилди.
«РЖД» раҳбари Олег Белозёров тармоқ компаниялари темир йўллар соҳасидаги шерикликнинг устувор вазифаларни амалга оширишда кенг кўламда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024