Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
«Биз мигрантларни умумий таъқиблар ва «тозалашлар» орқали ҳайдаб чиқарамиз. Эртага эса бошқалари келади», деб ёзди Чеченистон раҳбари.

Фото: РИА Новости
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда миграция сиёсати кескинлашганини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чора-тадбирларнинг баъзилари – «юмшоқ қилиб айтганда, қайғуга солмоқда».
«Кимдир қасддан Россияни қўшни қардош минтақаларга қарши қўяётгандек туюлади. Дуч келган хорижликка худди қутургандек ташланишмоқда, миграция сиёсати бундай жирканч тарзда ўзгартирилмаслиги керак. Улар такаллуфсиз ҳибсга олинмоқда ва охирги пайтларда бу воқеалар жуда шафқатсиз тусга кирган», деб ёзди Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, «муҳокама қилинаётган муаммони» мигрантларни оммавий ҳайдаб чиқариш йўли билан ҳал қилиб бўлмайди. Ва бу муаммо Россияга келаётган одамларнинг айби билан эмас, балки «бир пайтлар миграция сиёсатини юритиши керак бўлганларнинг бепарволиги, ўз ваколатлари доирасидаги муаммоларни ҳал қилолмаслиги ва ҳар қандай кескин жараёнларга зудлик билан жавоб бера олмаслиги туфайли юзага келган.
Қодировнинг айтишича, Россия расмийлари «мигрантларга нисбатан нафрат уйғотиш» билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Чеченистон раҳбари «миграция назоратининг ваколатли тизимини яратиш, бу соҳада тўғри сиёсат қуришни» таклиф қилди.
«Мен бу ўрта аср ёндашувларидан воз кечиб, муаммони мақсадли ҳал қилиш устида ишлашни сўрайман. Асосийси, мигрантлар орасида қонунбузарлар ҳам борлигини, қонунни ҳурмат қилувчилар ҳам борлигини тушуниш керак. Айтганча, иккинчиси анча кўп ва бу муҳим. Майли, биз бугунги мигрантларни тўлиқ таъқиблар ва тозалашлар орқали ҳайдаб чиқарамиз, лекин эртага бошқа давлатлардан бошқалар келади ва улар яхшироқ бўлишига ким кафолат беради?» деб хулоса қилди у.
Москванинг «Крокус Сити Холл» концерт залидаги терактдан сўнг Россия ҳукумати миграция сиёсатини кескинлаштирди. Биринчи навбатда Марказий Осиёдан келган мигрантларга қарши турли чоралар кўрмоқда. Хавфсизлик кучлари мунтазам равишда ноқонуний мигрантлар ишлаши мумкин бўлган корхоналарда рейдлар ўтказади, депутатлар ва мансабдор шахслар мигрантларга қарши баёнотлар билан чиқади. Давлат Думаси Россиядаги мигрантлар ҳаётини сезиларли даражада мураккаблаштиришга қаратилган бир нечта қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, янги қоидалар бундай одамларнинг ҳуқуқларига тубдан таъсир қилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
Мавзуга оид

15:24
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин

13:09
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади

18:16 / 14.07.2025
Россияда мигрантлар учун қўшимча давлат божлари жорий этилиши мумкин

15:14 / 14.07.2025