Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядан пул жўнатиш бўйича етакчи бўлди
Фото: Pinterest
Россия Марказий банки 2018 йил 2-чораги давомида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажмини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2018 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга жами 1 077 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул жўнатмалари амалга оширилган. Шу жумладан, РФ резидентлари томонидан 318 млн доллар юборилган бўлса, норезидентлар томонидан 759 млн доллар жўнатилган. Бунда Россиядан Ўзбекистонга бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори 375 АҚШ долларига тенг бўлди.
Ўзбекистондан Россияга апрель-июнь ойларида 95 млн доллар юборилган. РФ резидентлари томонидан 60 млн доллар жўнатилган бўлса, ушбу давлат норезидентлари томонидан 35 млн доллар юборилган. Бунда бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори 875 АҚШ долларига тенг бўлди
Қайд этиб ўтиш жоизки, 2-чоракдаги Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам, 2018 йилнинг 1-чорагига нисбатан ҳам ошган.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:28 / 25.04.2026
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026