Gross Insurance суғурта компанияси: мажбурий автосуғурта қоғоз полиси энди кeракмас!
Gross Insurance суғурта компанияси электрон полис сотувини йўлга қўйди, бу шахсий транспорт воситангиздан чекловларсиз фойдаланиш учун энди компания офисларида автоуловнинг мажбурий суғуртасини сотиб олиш ёки узоқ кутилган полиснинг етказиб берилишини кутишингизга ҳожат йўқлигини англатади.
Э-полис - бу транспорт воситалари эгалари учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича электрон полис (ТВEФЖМ).
Энди ушбу полисни компаниянинг gross.uz/uz/kun-uz ёки GROSS Mobile мобил иловасида онлайн сотиб олишингиз мумкин, сотиб олаётганда исталган тўлов усулини танлашингиз мумкин. Бундай ҳолда, Э-полис қоғоз полисига тенглаштирилади ва бир йил давомида амал қилади. Бундай қоидаларни телефонингизга сақлаш ёки уни чоп этиш кифоя.
Э-полис йўқотиш, унутиб қолдириш ёки зиён етказиш қўрқинчли эмас. GROSS Insurance’дан сотиб олинган барча полислар компаниянинг веб-сайтидаги шахсий ҳисоб қайдномангизда ёки "GROSS mobile" иловасида кузатилиши мумкин.
Э-полисларни рўйхатдан ўтказиш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 780-сон Қарори асосида амалга оширилади. https://gross.uz/uploads/library/lib-file-27-ru.pdf. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг барча бўлинмаларига суғурта полисларини электрон (Э-полислар) шаклида қабул қилиш тўғрисида тегишли топшириқлар берилди.
2020 йил дунё ҳақидаги барча тасаввурларимизни ўзгартирди. Онлайн хизматлар бозори ҳажми кун сайин ўсиб бормоқда ва биз унинг афзалликларини ҳис қиляпмиз.
2020 йил GROSS Insurance учун муҳим йил бўлди, янги воқеликлар ўз ҳукмини ўтказди ва компания ўз ишининг катта қисмини тезда онлайнга ўтказиб, суғурта хизматини истеъмолчилар учун яна-да қулай қилди.
Шу муносабат билан Global Banking & Finance Review халқаро молиявий нашри GROSS Insurance компаниясини "Ўзбекистонда онлайн суғурта соҳасида энг яхши компания" ва 2020 йил маълумотларига кўра "Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси", шунингдек 2021 йилда "Суғурта учун энг яхши суғурта иловаси" соҳиби деб тан олди. Истеъмолчилар ва экспертлар GROSS Insurance компаниясини 2020 йил бренди сифатида танлади.
Бугунги кунда компаниянинг бутун республика бўйича 100та суғурта маҳсулотларини тақдим этадиган 120та филиали мавжуд. GROSS Insurance суғуртаси мижозлари учун 7/24/365 хизматларини 1166 ягона қисқа рақамида тақдим этилади.
Мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг ягона рақами: 1166
Сайт: gross.uz
Facebook: fb.com/grossuz
Instagram: instagram.com/gross.uzb
Telegram-bot: t.me/grossrobot
Telegram: t.me/grossuzb
Реклама ҳуқуқи асосида