Молия вазирлигининг маълумотларига биноан 2020 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра Gross Insurance суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозорида биринчи рақамли компания деб эътироф этилди.

Ўтган 9 йил давомида компания 400 трлн сўмлик мажбуриятлари бўлган 2,6 млн шартнома бўйича 2 млн. дан ортиқ суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахсларга сифатли хизматларни кўрсатди. Компания томонидан 14 мингдан ортиқ суғурта ҳодисалари юзасидан муносабатлар тартибга солинган ва 60 млрд сўмдан ортиқ суғурта тўловлари тўлаб берилган. Республика бўйлаб Компаниянинг 100 дан ортиқ филиаллари 100 турдан ортиқ суғурта маҳсулотларини тақдим этган ҳолда фаолият юритмоқда. 2020 йилнинг август ойида компания суғурта компаниялари орасида Ahbor-Reyting рейтинг агентлигидан иккинчи марта энг юқори «uzA++» рейтингини қўлга киритган ҳолда тўлов қобилияти юқори даражада бўлган компания мақомини яна бир бор тасдиқлади.

2020 йилда Global Banking & Finance Review халқаро молия нашри Gross Insurance компаниясини Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси деб эътироф қилди.

«Сайёҳлик суғуртаси соҳасида тўлиқ бўлмаган олти ой ичидаги фаолият давомида ярим миллиондан ортиқ сайёҳ ўз саёҳати даврида ўзларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни бизга ишониб топширишди. Ушбу даврда компаниямиз хорижда 120 дан ортиқ кечиктириб бўлмайдиган мураккаб операциялар, бахтсиз ҳодиса ва ўлим оқибатида 35 та ҳолатда ватандошларимизни Ватанга қайтариш харажатларини, шунингдек 7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта товон пулларини тўлаб берган. Компаниямизга Global Banking & Finance Awards халқаро мукофотининг берилиши – бу мижозларимизга юқори даражада суғурта хизматларини, шу жумладан, мамлакатимиз сарҳадларидан ташқарида ҳам тақдим этиш борасида компаниямиз ҳамда халқаро ва мамлакатимиздаги ҳамкорларимиз кўп йиллик меҳнатининг эътирофи ҳамдир», – деб изоҳлаб ўтади Gross Insurance Бош директори Абдуазиз Абдусатторов.

Gross Insurance учун мижозларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги доимо долзарб бўлиб келган. Шу сабабли компания хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ўз имкониятларини қайта кўриб чиқди ва икки ой ичида ишларнинг кўп қисмини онлайн тарзда бажарилишига ўтказди. Бошқа сервислар билан биргаликда OFB24, Apelsin, Humans.uz, Arba.uz ва Beeline платформаларида Gross Insurance ўз хизматларидан фойдаланиш ва улар ҳақини тўлаш борасида янги имкониятларни йўлга қўйди.

Бундан ташқари, GROSS MOBILE мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида иловадан фойдаланувчилар автомобилни, ўз мол-мулкини, саломатлигини ёки саёҳатини онлайн тартибда суғурта қилиши мумкин. Шунингдек, илова суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида онлайн-аризани рўйхатдан ўтказиш ва топшириш имконига ҳам эга, бу эса офисга ташриф буюрмаган ҳолда суғурта товонини олиш имконини беради. Иловадан фойдаланувчилар 2% дан 10% гача кэшбек оладилар. Иловани ушбу