Фарғонада Андижон шаҳар собиқ ҳокимига оид жиноят иши бўйича очиқ суд бўлиб ўтяпти
Фарғона вилояти суди биносида Андижон шаҳри собиқ ҳокими ва қатор собиқ мансабдорларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Қайд этилишича, судланувчилар Б.Ҳ. (эркак, 1972 йилда Қирғизистонда туғилган, Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи ва Андижон шаҳар ҳокими лавозимларида ишлаган), Қ.А. (эркак, 1982 йилда Андижонда туғилган, Андижон шаҳар прокурори ва Андижон вилоят прокурори жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган), Андижон вилояти Молия ва Халқ таълими бошқармалари, Андижон шаҳар Молия ва Халқ таълими бўлимлари собиқ раҳбарлари ва масъул лавозимларида ишлаган шахслар ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Жами 44 нафар судланувчи 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 10 нафарига эса “гаров” ва “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Дастлабки тергов органи айблов хулосасига кўра, судланувчилар томонидан 63 млрд сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодекси 167-, 168-, 207-, 209-, 210-, 28,210-, 211-, 28,211- ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ушбу жиноят иши Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Ўтаев раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Ш.Шерқуловдан иборат таркибда, биринчи инстанция судида кўрилмоқда.
Айни пайтда суд тергови ўтказилиб, суд жараёни давом этмоқда. Суд жараёни якуни бўйича батафсил ахборот берилиши айтилган.
Жорий йилнинг 6 июн куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ўзига нисбатан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида ЖПК 221-моддаси тартибида ушланганди.
Андижон шаҳар ҳокими эски лавозимида (вилоят молия бошқармаси бошлиғи) ишлаган вақтда шериклари билан бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинганди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024