Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоғоз кўринишидаги аттестат ўта зарур бўлсагина битирувчига берилади – Халқ таълими вазири
Абитуриентлар онлайн ҳужжат топширишлари жараёнида Давлат тест маркази базаси Халқ таълими вазирлиги базасидан аттестат маълумотларини чиқариб беради. Абитуриентнинг фақат паспорт маълумотини киритиши етарли.
Бугун, 4 май куни қабул жараёнларига бағишланган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб битирувчилари учун электрон аттестат бериш тартиби ҳақида маълумот берди.
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, аттестатларни электрон базага киритиш ишлари олиб борилмоқда.
«Бу йилги битирувчиларнинг аттестатларини олишининг ҳам кераги йўқ. Чунки улар онлайн ҳужжат топширишлари жараёнида Давлат тест маркази базаси Халқ таълими вазирлиги базасидан аттестат маълумотларини чиқариб беради. Абитуриентнинг фақат паспорт маълумотини киритиши етарли», - дея қайд этди Шерзод Шерматов.
Вазир базада барча маълумотлар борлиги учун сканер вариантдаги аттестатни олишга ҳам эҳтиёж йўқлигини айтиб ўтди.
«Бироқ шундай бўлса-да, 15 июнга қадар барча битирувчиларга телеграм ёки электрон почта орқали сканер вариантдаги аттестатлар етказилади.
Лекин агар кимгадир аттестат жуда зарур бўладиган бўлса, мактаб қоғоз кўринишидаги аттестатни ҳам бериши мумкин. Шундай вазият бўлса, ижтимоий масофани сақлаш ва каратин талабларига қатъий риоя қилишни ота-оналардан сўраймиз», - деди Шерзод Шерматов.
Халқ таълими вазири ота-оналар ва битирувчилардан агар ўта зарур бўладиган ҳолат бўлмаса, қоғоз кўринишидаги аттестатни олиш учун мактабга бормасликни илтимос қилди.
ҳ
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023