Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Президент вилоят бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди.
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди.
Лидер тадбиркор – экспортчи учун ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб томорқада 50 миллион сўм даромад қиладиган молиявий хизмат пакети ишлаб чиқилади.
Бу борада банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради, хонадонларга Оилавий тадбиркорлик дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратади.
Кам ҳосил бераётган ерлар 50-100 гектардан йирик лот шаклида, қолгани 1-5 гектардан лотларга бўлиниб, мева-сабзавот экадиганларга таклиф қилинади.
Йирик майдонда маҳсулот экадиганлар қолган кичик майдон эгаларини ҳам шу йўналишга тортади.
Шулар ҳисобига вилоятда мева-сабзавот етиштириш ҳажми икки йилда 3 миллион тоннага, кейинчалик 5 миллион тоннага олиб чиқилиши режа қилинган. Бу мос равишда қайта ишлаш ва экспортни ҳам 2-3 баробар оширишга замин бўлади.
Вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун салоҳият катта.
Инвесторлар 28 миллион доллар сармоя эвазига йилига 20 минг тонна сут ва 5 минг тонна гўштни қайта ишлашни, Зомин, Зарбдор ва Янгиободдаги 11 мингта хонадонда “Ангус” зотли қорамолни кўпайтириб, сотиб олиш тизимини йўлга қўйишни мақсад қилган.
Мутасаддиларга йил якунигача Шароф Рашидов ва Зарбдор туманида биттадан йирик чорвачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.
Дронлар ёрдамида қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерларида аниқланган имкониятларни, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Ирригация тизимларини яхшилаш мақсадида Жанубий Мирзачўл ва Туятортар каналларини бетонлаш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди.
Вилоятга инвестиция жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Хитойлик инвесторлар Жиззахда қурилиш материаллари, кимё, энергетика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикада 4 миллиард долларлик 22 та лойиҳани бошлашга тайёр.
Бунинг учун Зомин туманида саноат технопарки, Зарбдордаги Шодлик маҳалласида Жиззах саноат зонаси филиали, Зафарободдаги Чимқўрғон маҳалласида ва Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалласида саноат зоналари ташкил қилинади.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024