Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги «Чорбоғ» подстанциясида носозлик юзага келди
Бунинг натижасида Бўстонлиқ туманидаги 2,5 минг истеъмолчи электр таъминотисиз қолди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Тошкент вилоятидаги «Чорбоғ» подстанциясининг трансформаторида (Т-2) носозлик юзага келди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, носозлик натижасида Бўстонлиқ тумани истеъмолчилари қисман (2 500 та) электр таъминотидан узилган.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли газ заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
13:28 / 08.11.2025
Энергетика вазирлиги электр ва газ муаммолари бўйича 24/7 мурожаат каналларини эслатди
21:36 / 03.11.2025
Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди
13:56 / 06.08.2025