Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Метан заправкалар» фаолияти вақтинча тўхтатилди
4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача «метан заправкалар» ишламайди.
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
«Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошди. Шу боис магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда. Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан, бугун, 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача Республикамиздаги «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Мавзуга оид
17:40 / 07.07.2026
Нефт маҳсулотлари захирамиз 2−3 ой учун етарли — Энергетика вазирлиги
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16:15 / 22.06.2026