Ўзбекистон | 08:38 / 11.08.2021
5466
1 дақиқада ўқилади

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати янгиланди

Фото: Shutterstock

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан янги Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

Илгариги рўйхат (рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.) билан солиштирганда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар рўйхати 105тага қисқарди ва 87та позициядан иборат. Мажмуавий препаратлар сони ушбу рўйхатда 118тага қисқарди ва энди 814та позициядан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи талабларига дори воситаларини беришда ўрамлари, тиббиётда қўлланишига доир йўриқномада кўрсатилган тайинлаш ва қабул қилиш тартибидан қатъи назар амал қилиниши керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилингандан кучга кирди.

Мавзуга оид