Ўзбекистон | 09:10 / 06.04.2024
2379
1 дақиқада ўқилади

2023 йилда рецепт орқали бепул берилган дорилар қиймати айтилди 

2023 йилда 14 тоифадаги шахсларга 68 120 та рецепт орқали 25 млрд сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. 

"Дори-дармон" раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш, жорий йилдаги асосий вазифалар ҳақида маълумот берилди.

2023 йил давомида:

  • соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига – 166,2 млрд сўмлик;
  • бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 63,0 млрд сўмлик;
  • хусусий секторга – 55,6 млрд сўмлик;
  • ҳарбий даволаш муассасаларига – 7,0 млрд сўмлик;
  • ҚВП ва ҚОПларга – 78,4 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.

Шунингдек, кўчма дорихоналар орқали аҳолига 3,1 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилган.

Компаниянинг ҳисобот йилида умумий товар айланмаси 845,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 620,1 млрд сўмни, чакана товар айланмаси 225,1 млрд сўмни ташкил этди.

Мавзуга оид