Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Олмалиқда ўқувчилардан иншо ёзиб, президентга йўллашни сўради
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига борди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, президент ўқувчилар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, президентга йўллашини сўради.
“Сизлар билан учрашганим тарихда қолади. Сизларнинг ҳар бирингиз менга, иложи бўлса, ўзбек тилида яхши бир иншо ёзиб, эртанги кунда мен ким бўламан, олийгоҳга киришга ҳаракат қиламан, мен президентга ваъда бердим деб шу иншони менга бериб юборсангиз мен иншо орқали чуқурроқ танишар эдим.
Ўзим сизларга иншоларингиз орқали ўз ниятларимни ёзиб юбораман. Мана шунда биз бир-биримиз билан дўст бўлиб, сизларнинг вояга, камолга етгунингизча мен сизларга алоҳида эътибор қаратишга ваъда бераман”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
12:11 / 18.09.2025
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
21:24 / 19.02.2025