Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида илгари сурган 5 ташаббусдан 4таси амалга ошди ― ТИВ вакили
Бугун, 27 август куни AОКAда ташкил этилган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Каромиддин Гадоев БМТнинг 72-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 ташаббус натижаси ҳақида маълумот берди.
“72-сессия давомида илгари сурилган 5та ташаббусдан 4таси амалиётга бевосита татбиқ этилди. Жумладан, олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, охирги икки йил ичида БМТ Бош Aссамблеясида Ўзбекистоннинг бевосита ташаббуси билан президентимиз томонидан илгари сурилган 3та резoлюция қабул қилинди”, деди у.
Қайд этилишича, биринчи ташаббус Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари бўлиб, у бевосита тасдиғини топган. Бундан ташқари, БМТ Бош Aссамблеясининг Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияси 2018 йилнинг 2 июлида жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари томонидан қабул қилинган.
Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғига кўра, Ўзбекистоннинг иштирокисиз минтақада бўлаётган бирор-бир жараённинг муваффақиятга эришиши амри маҳол. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташаббуси жуда қисқа муддатларда амалиётда ўз тасдиғини топди.
Иккинчи ташаббус маърифат ва диний бағрикенглик ҳақидаги резолюциянинг қабул қилиниши бўлди. Бу резолюция 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинди.
Учинчи ташаббус сифатида Орол муаммосининг кўтарилганини айтиш мумкин. Жорий йилда ушбу ташаббус амалий татбиқи давоми сифатида Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш режалаштирилган. Тўртинчи ташаббус Aфғонистон муаммосини ҳал этиш бўлганди.
Мавзуга оид
12:51
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
19:11 / 26.11.2025