12:47 / 12.01.2019
23523

Грузия янги президенти ўз иш ҳақидан воз кечди

Фото: AFP/Scanpix

Грузия президенти Саломе Зурабишвили иш ҳақи олишдан бош тортди. Бу ҳақда Зурабишвили давлат раҳбари мақомидаги биринчи матбуот анжуманида хабар берди. Грузия раҳбарининг иш ҳақи хайрия ва инновацияларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган жамғармага ўтказилади, дея хабар бермоқда Anadolu.

Зурабишвилининг сўзларига кўра, янги жамғарма лавозимига киришганидан сўнг тугатилган президент захира жамғармаси ўрнига таъсис этилди. «Хайрия, инновацияларни рағбатлантириш керак, президент бу ишларни қўллаб-қувватлаши лозим. Шу муносабат билан, биз президент шафелигида ва жамоатчилик ёрдамида жамғарма ташкил этишга қарор қилдик, унга мен, биринчи навбатда, иш ҳақимни ўтказиб бораман. Умид қиламанки, бошқалар ҳам менга эргашади», - деди у.

Саломе Зурабишвили Грузияда 2018 йил 28 ноябрда ўтган президент сайловларида ғолиб бўлди. У мамлакатнинг 5-президенти бўлди ва ушбу лавозимни 6 йил эгаллайди

Top