Жамият | 11:08 / 24.01.2018
59482
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ишга таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига қўйидаги лавозимларга ишга таклиф қилмоқда:

Креатив муҳаррир – креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда «давра суҳбат»лари ўтказишда таҳлилий ёндашув; матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш; тилларни мукаммал билиш; тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Мухбир – лавҳалар тайёрлаш жараёнини мукаммал ўзлаштириш; адабий таҳрир малакасига эга бўлиш; ўз фикрларини тўғри ифода этиш, саволномалар тузиш, кадрда ва кадр ортида ишлай билиш; ахборот материалларини тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш; мухбирлик фаолиятида етарли тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Телебошловчи – санъаткорлик ва импровизация маҳорати; кадрда ва кадр ортида ишлаш қобилияти; беками-кўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш; оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Мурожаат учун телефон рақами ва электрон манзил:
+99871 232-32-16
[email protected]

Номзодлар билан суҳбат 2018 йил 24 январь куни соат 18.00 да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида ўтказилади.
Ёнингизда паспорт ва резюме бўлиши шарт.

Тайёрлаган:  Azamat Murodov

Мавзуга оид