Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўтган Менделеев олимпиадаси: ўзбекистонлик ўқувчилар 10та медал қўлга киритди
10–15 май кунлари Тошкент шаҳрида 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиаданинг мутлақ ғолиби москвалик Игнатий Тарабрин мактаби ўқувчилари бўлди.
Фото: Kun.uz
56-Халқаро Менделеев олимпиадаси Президент таълим муассасалари агентлиги, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг кимё факултети ва EuroChem компанияси ҳамкорлигида Тошкентда ўтказилди.

Бу йилги олимпиадада 16 мамлакатдан 100 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди. Улар 28та бронза, 18та кумуш ва 9та олтин медал учун кураш олиб боришди. Олимпиада Тошкент шаҳрида кундузги форматда, 2та назарий ва 1та тажриба босқичи шаклида ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Президент таълим муассасалари агентлиги.

Олтин медал – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азимжон Жамолов.
Кумуш медал – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Мафтуна Бадалова, Икромиддин Боймаҳамадов, Эмирали Гафаров; Тошкент шаҳридаги 81-ИДУМ ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов.

Бронза медал – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Шаҳзода Ҳакимова, Азизбек Назаров; Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ ўқувчиси Шерзод Шайматов, Бувайда туманидаги 2-ИДУМИ ўқувчиси Озодбек Мелиқўзиев, Ғузор туманидаги 68-ДМИ ўқувчиси Муродбек Эргашев.

Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг мутлақ ғолиби москвалик Игнатий Тарабрин мактаби ўқувчилари бўлди. Уларга 2 миллион рубл миқдоридаги академик Валерий Лунин мукофоти тақдим этилди.
Мавзуга оид
23:16 / 06.05.2023
57-Халқаро Менделеев олимпиадасида 7 нафар ўзбекистонлик ғолиб бўлди
12:23 / 04.02.2023
“Ютуқ пулини ота-онамга бердим, машина олишди” — Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолиби билан суҳбат
19:42 / 27.07.2022
“Дунёдаги тенгдошларимдан қолишмаслигимни ўзимга исботлашни хоҳладим” — Менделеев олимпиадаси ғолиби
16:05 / 19.04.2022