“Ютуқ пулини ота-онамга бердим, машина олишди” — Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолиби билан суҳбат
Азимжон Жамолов – 56-Менделеев олимпиадасида олтин, Хитойда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган. Ва шу ютуқлари сабаб ҳозир “Янги Ўзбекистон” университетида грант асосида ўқияпти. Бундан ташқари, Азимжон “Мард ўғлон” давлат мукофотини ҳам қўлга киритди.
“Мен ҳам ўртоқларим билан вақт ўтказишни хоҳлардим, лекин мен қўйган мақсад хоҳишларимдан каттароқ эди. Чунки бу олимпиадада қатнашиш бўйинга тушдими, юртнинг шарафини муносиб ҳимоя қилиш керак”, дейди 56-Менделеев олимпиадасида олтин, 54-Халқаро кимё олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Азимжон Жамолов.
Азимжон Ўзбекистондаги мактабларда қотиб қолган ёдлаш усулидан воз кечиб, ўқувчиларнинг тушуниш қобилиятини ривожлантириш кераклигини айтади.
“Қандай медал олишингдан қатъи назар, бизнинг боламиз бўлиб қолаверасан”
— Ибн Сино мактабига киришдан олдин 9-синфгача 51-мактабда ўқиганман. Онам уй бекаси, дадам бозорда тадбиркор. Оиламизда ҳеч ким кимё йўналишига боғлиқ эмас, мен биринчи бўлдим, десам ҳам бўлади. Ота-онам менинг ўқишим учун ҳамма шароитни ҳар доим яратиб беришга ҳаракат қилган. Қанча қийин бўлмасин, ўқишимиз учун сармоя киритишдан бош тортмаган.
Ҳаётда дадамга ўхшашга интиламан, уларни эталон сифатида кўраман. Айнан кимё олимпиадалари соҳасида ўқитувчим Беҳзод Болтаевга ҳавас қиламан. Олимпиадага қатнашаётганда, уйдагиларимга қандай медал олишим муҳиммас эди. Олимпиадага чиққанимнинг ўзи улар учун ҳам, ўзим учун ҳам катта нарса эди. Ҳар доим менга: “Қандай медал олиш ёки олмаслигингнинг биз учун аҳамияти йўқ, ҳар доим бизнинг боламиз бўлиб қоласан”, дейишган.
“Қийин бўлса ҳам мақсадга ҳалол йўл билан етиш керак”
— Қийинчилик ҳар доим бўлган, мақсадга эришиш керак, энг кераклиси ҳалол йўл билан мақсадга эришиш керак. Тайёрланишлар жараёнида чарчадим деган вазият бўлган, лекин тўхтайман деган вазият бўлмаган.
Мен ҳам ўртоқларим билан вақт ўтказишни хоҳлардим. Лекин мен қўйган мақсад хоҳишларимдан каттароқ эди. Чунки бу олимпиадада қатнашиш бўйинга тушдими, юртнинг шарафини қаттиқ ҳимоя қилиш керак.
Олимпиададаги иштироки
— 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси Тошкент шаҳрида, 54-Халқаро кимё олимпиадаси эса Хитойда масофавий тарзда бўлди.
Онлайн олимпиадаларда ҳиссиётлар камроқ бўлади. Худди ҳар доим ҳар куни қилган ишингизга ўхшаб қолади. Офлайнда эса ҳаяжон кўпроқ бўлади. Олимпиада синовлари 3та турда бўлади: 2та тури назарий ва 3-тури амалий лаборатория иши. Назарий турлар жавоби олдинроқ айтилади, лаборатория тури натижаси номаълум бўлади. Бундаги ўрним учун ҳукумат томонидан 93 миллион сўм берилди. Пулни олишдан олдин ҳам олгандан кейин ҳам, нимага ишлатиш хақида ўйлаб кўрмаганман. Олгандан кейин ўша ернинг ўзида ота-онамга берганман. Улар, бу пулни машинага қўшишди.
56-Менделеев олимпиадасида ҳам шундай бўлди. Исмимни айтмагунларича, олтин оламан деб ўйламаётгандим. Лекин умид бор эди. Лаборатория турида терма жамоада умумий ҳисоб бўйича 3-ўринда бўлдим. Ва айнан шу лаборатория тури мени кумушдан олтинга сакратди. Энг кўп ҳаяжонланганим кумуш медал эълон қилинганда бўлди. Чунки ундан кейин олтин олишим аниқ бўлиб қолганди.
“Ёдлаш тарафдори эмасман”
— Халқаро олимпиадаларда катта урғу мантиқий фикрлашга берилади. Ўқувчи у олимпиадада қатнашиб, масалаларини еча олиши учун жуда кўп нарсани билиши шартмас.
Ёдлаш тарафдори эмасман, тушуниб эслаб қолганини афзал кўраман. Яъни у нарсани тушунса, ўзига қандайдир алгоритм яратиб олса, эсидан чиқиб қолган вақт, ўша информацияни қайта эслаб олса бўлади.
Олимпиадаларда совғанинг аҳамияти ҳақида
— Менделеев олимпиадаси минтақавий олимпиада ҳисобланади. Ғолиблар айнан пул билан рағбатлантирилмайди. Қимматбаҳо совғалар: компютер, телевизор, планшет – шунга ўхшаш нарсалар берилади. Мен совға учун олимпиадага қатнашмайман. Рағбатлантириш ҳам битта мотивация, ҳеч нарса беришмаса ҳам хафа бўлмайман. Энг кераги – натижа.
Мен олимпиадада медал ёки ноутбук олиш учун қатнашмаяпман. Мақсадим ўзимга дунёдаги бошқа болалардан қолишмаслигимни исботлаш бўлган.
“Кимёни тиббиёт эмас, муҳандислик йўналишида давом эттирмоқчиман”
— Медалларим Ўзбекистондаги деярли барча давлат олийгоҳларига имтиҳонсиз кириш имконини беради. Мен Янги Ўзбекистон университетида ўқимоқчиман. Кимёни тиббиёт эмас, муҳандислик йўналишида давом эттирмоқчиман. Янги Ўзбекистон университетида ўқитиш тизими маҳаллий олийгоҳларникига ўхшамайди. Уларда ўқитиш тизими анча эскириб қолган. Ва бу бизни орқага тортяпти. Таълим тизимини ўзгартириш учун менимча янги кадрлар керак. Чет эл тажрибасини ўрганиб келган ўқитувчилар бу ишни қила олади, деб ўйлайман.
Ўқишни битирганимдан кейин магистратурани хорижда ўқимоқчиман. Албатта, қайтиб келиш шарти билан.
Зуҳра Абдуҳалимова суҳбатлашди.
Тавсирчи ва монтаж устаси – Абдусалим Абдувоҳидов.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
Жамият | 16:21
-
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди
Ўзбекистон | 16:07
-
Урганч халқаро аэропортини Жанубий Корея компанияси модернизация қилади
Ўзбекистон | 15:59
-
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди
Ўзбекистон | 15:58
Мавзуга оид

11:29 / 05.04.2025
Малайзия Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритиши мумкин

15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи

20:06 / 09.10.2024
Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди

12:06 / 20.02.2024