Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади
Қарздор блогер мол-мулкига тақиқ қўйилгач, белгиланган маънавий зарар ҳамда 5 млн 643 минг сўм миқдоридаги суд харажатларини тўлаб берди.
Ижтимоий тармоқларда блогер Мирсаид Ҳайдаровдан журналист Анора Содиқова фойдасига маънавий зарар ундириб берилмаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. МИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маъълум қилишича, бугун, 26 декабр куни ижро иши бўйича қарздордан ундирувчи фойдасига белгиланган сумма ундириб берилиши таъминланган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар судининг ижро варақасига асосан, қарздор Мирсаид Ҳайдаровдан ундирувчи Анора Содиқова фойдасига 25 млн сўм маънавий зарар ҳамда 5 млн 643 минг 500 сўм миқдоридаги суд харажатларини ундириш белгиланган. Суднинг ушбу ижро варақаси МИБнинг Бектемир туман бўлими иш юритувига жорий йил 19 декабр куни келиб тушган. Шу куннинг ўзида тегишли ижро иши қўзғатилган ҳамда тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор Мирсаид Ҳайдаровнинг мол-мулкларига тақиқ солинган ҳамда қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун 10 кунлик муддат берилган. Шунингдек, у берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаса, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиши ҳақида огоҳлантирилган.
«Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жорий йил 26 декабр куни Мирсаид Ҳайдаров томонидан 30 млн 643 минг 500 сўм қарздорлик тўлиқ бартараф этилди ҳамда ундирувчи Анора Содиқованинг шахсий пластик картасига ўзининг розилигига асосан ўтказиб берилиши таъминланди», – дейилади МИБ маълумотида.
Ижро ҳужжати амалда ижро этилгани сабабли иш юритувдан тамомланган.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судяси Анора Содиқованинг Мирсаид Ҳайдаров устидан шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво талабларини рад этганди. 21 июл куни ФИБ Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди чиқарган қарорни бекор қилди ҳамда журналистга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган Мирсаид Ҳайдаровга 25 млн сўм маънавий зарар, 5 млн 643,5 минг сўм суд ҳаражатларини қоплаш, шунингдек, Анора Содиқовадан узр сўраган ҳолда ҳақоратли постларини ўчириш мажбуриятини юклаганди.
Мавзуга оид
12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди
14:53 / 29.05.2025
Суд журналист Анора Содиқованинг даъвосини рад этди
20:53 / 26.02.2025
“Бу фақат менгамас, ҳамма журналистга отилган тош” - Анора Содиқованинг Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан даъвоси бўйича суд ёпиқ ўтадиган бўлди
22:13 / 14.04.2022