Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи янги ишга ўтказилди
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи Дониёр Шодиевич Турсунов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига директор этиб тайинланди.
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Турсунов бунгача Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори, Китоб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, 54 ёшли мутахассис 2017 йилда ҳам Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида президентнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи ортидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгариб, бу лавозимни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Равшан Тўлаков эгаллаганди.