Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 2 поғона пастлади
Фото: ЎФФ матбуот хизмати
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.
1 (30). Эрон – 829 очко;
2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;
3 (45). Япония – 689 очко;
4 (48). Австралия – 681 очко;
5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;
6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;
7 (75). БАА– 450 очко.
8 (77). Сурия – 436 очко;
9 (82). Хитой – 425;
10 (88). Қатар –374 очко.
ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.
Мавзуга оид
20:33 / 17.10.2025
Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона пастлади
18:22 / 03.04.2025
Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади
17:58 / 20.12.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади
18:15 / 24.10.2024