Спорт | 17:58 / 20.12.2024
3361
2 дақиқада ўқилади

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади

ФИФА расмий сайти 2024 йил якунига кўра миллий жамоаларнинг якуний ўрнини эълон қилди.

Фото: ЎФА

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида Қатар (2:3) ва КХДР (1:0) билан учрашувлардаги бир мағлубият ва ғалаба билан йилни рейтингда 58-ўринда якунлайдиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, 58-ўрин миллий жамоамизнинг сўнгги 8 йилликдаги энг яхши натижа саналади. Бунгача «Оқ бўрилар» Самвел Бабаян мураббийлигида 2016 йилда ФИФА рейтингида 48-ўринни қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари 2023 йилни 68-ўринда якунлаган бўлса, Қатарда ўтган Осиё кубогидан кейин 66-ўринга кўтарилганди. Март ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ҳонгконгга қарши ЖЧ-2026 2-саралаш босқичидаги ғалабалардан кейин (2:0, 3:0) Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи ва Осиё кубоги-2027га йўлланмасига эга чиқиб, рейтингда 64-ўринга юқорилаганди. ЖЧ-2026 2-саралаши доирасидаги Туркманистон (3:1) ва Эрон (0:0) билан ўйинлардан кейин вакилларимиз яна икки поғона юқорилаб, 62-ўриндан жой олган, июл ойида эълон қилинган рейтингда эса 61-ўрин, сентябрда яна бир поғона юқорилаганди.

ФИФА рейтингида Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Франция 2-ўринда қолди. Европа чемпиони Испания 3-поғонада қолди. Англия 4-ўрин, Бразилия 5, Португалия 6-поғонада. Нидерландия (7), Белгия (8),  Италия (9) ва Германия ўнликдан жой олган.

Осиё жамоалари топ-10лик орасида эса вакилларимиз 7-ўринда қолган. Япония қитъада пешқадам саналади – 15-ўрин, Эрон (18) ва Жанубий Корея (23) учликда. Австралия (26), Қатар (48), Ироқ (56), Ўзбекистон (58), Саудия Арабистони (59), БАА (63) ва Иордания (64) ўнликка кирган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг яхши натижаси – 45-ўрин бўлиб, вакилларимиз 2006-2007 йилларда ушбу ўринда қайд этилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди