Жамият | 14:00 / 17.06.2021
15784
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Кешбэк нима, ундан қандай қилиб фойдаланиш ва натижада қанча пул тежаш мумкин?

Фото: OSON

Сўнгги икки йил ичида ўзбекистонлик фойдаланувчилар хизматларни кўпроқ онлайн шаклда сотиб, харид қилиб, буюртма қилишмоқда. Кўплаб компаниялар, шу жумладан банклар ва тўлов тизимлари фойдаланувчиларга кешбэк таклиф қилишяпти.

OSON иловасидаги кешбэк мисолида, ушбу хизмат ёрдамида қанча пул тежаш, уни қайтариш қандай шаклда йўлга қўйилган ва кешбэкни нималарга сарфлаш мумкинлиги ҳақида маълумот бермоқчимиз.

OSON илова ичидаги харидлар учун кешбэк хизматини ишга туширди, шунингдек, транзакция миқдоридан 21% гача пулни қайтариш имконияти ҳақида эълон қилмоқда. Кешбэк иловада келтирилган кўплаб хизматлар учун тақдим этилади.

Онлайн ўйинлар орасидаги энг юқори фоиз, бугунги кунда ёшлар орасида машҳурликка эришган PUBG ўйини учун тақдим этилади.

Ушбу оммабоп онлайн ўйин мухлислари PUBG gift карталарини сотиб олишлари, уларни ўйин янгиланишларига сарфлашлари ва тўғридан тўғри электрон ҳамёнларига кешбэк қайтариб олишлари мумкин. Кешбэк сифатида қайтариб олинган маблағни илова ичидаги ҳар қандай хизмат учун сарфлаш мумкин. Мисол учун, янги PUBG gift карталарини харид қилиш, такси, уяли алоқа ва Интернет хизматлари учун тўловларни амалга ошириш ёки банк картасига ўтказиш имконияти мавжуд.

Бизнинг мақсадимиз - OSON фойдаланувчиларига кўпроқ қулайликлар эвазига камроқ маблағ сарфлашнинг OSON, ошкора ва фойдали усулини тақдим этиш. Кешбэк хизматини ишга тушириш тўғрисидаги қарор, аслида бизнинг мижозларимиз, хусусан, OSON ёрдамида ўйин учун тўловларни амалга оширадиган фойдаланувчиларнинг сўровлари билан қабул қилинган, дея таъкидламоқда компания вакиллари.

Кешбэк олиш учун сиз фақат учта оддий амални бажаришингиз лозим:

1. OSON иловасида электрон ҳамён очинг

2. Унинг балансини тўлдиринг

3. Хизмат учун тўловни амалга оширинг

Содиқлик дастури PUBG ўйинидан ташқари, бошқа ўйинларни ҳам ўз ичига олади. OSON орқали харидларни амалга ошириб, World of Tanks, World of Ships, GameX, Perfect World ва бошқа кўплаб ўйинлар учун 3 фоизгача кешбэк олишингиз мумкин.

OSON фойдаланувчилари кешбэк фоизлари ва янги имкониятлар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан "Бонуслар" бўлими орқали танишиб чиқишлари мумкин, ўйин янгиликлари учун кешбэк "Gift карталар" ва "Ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар" бўлимларида тақдим этилган.

Иловани app.oson.uz ҳаволаси орқали юклаб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид