БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдами Ўзбекистон орқали етказилади
БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдами учта самолётда Термиз шаҳрига юборилади ва у ердан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга олиб борилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Афғонистондаги оғир иқтисодий инқироз ҳолатини юмшатиш учун жаҳон ҳамжамиятидан сўралган 606 млн доллар маблағнинг 35 фоизигина йиғилган.
Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон масаласи бўйича фавқулодда йиғилишга тўпланган G20 давлатлари вакилларига мурожаат қилиб, бу маблағлар Афғонистон иқтисодиёти тўлиқ қулашининг олдини олиш учун зарурлигини таъкидлади.
БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича идораси раҳбари Бабар Балохнинг маълум қилишича, ташкилот ички кўчиш оқибатида оғир вазиятга тушиб қолган 100 минглаб афғонлар учун Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистик марказларни ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.
“Кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб бормоқда, уйсиз қолган одамлар шошилинч ёрдамга муҳтож”, – деди Балох. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож афғонистонликлар сони 20 миллионга етган ва уларнинг сони ҳар куни ўсишда давом этмоқда.
Қочқинлар масалалари бўйича ташкилот яқин келажакда афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолётни Термиз шаҳрига юборишни режалаштирмоқда. Юклар бу ердан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга олиб борилади.
Биринчи инсонпарварлик ёрдами ортилган самолётнинг октябрь ойи ўрталарида Термизга етиб келиши кўзда тутилган.
БМТ бугунги кунда афғон оилаларининг атиги 5 фоизи етарли даражада озиқ-овқат билан таъминлангани, 5 ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи тўйиб овқатланмаётганига алоҳида урғу берди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024