Жаҳон | 00:41 / 12.10.2018
12007
1 дақиқада ўқилади

“Майкл” довули Флоридадаги ҳарбий базани вайрон қилди 

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Тиндаллдаги базаси (Флорида штати) “Майкл” довули оқибатида анчагина талофат кўрди. Business Insider нашрининг маълум қилишича, шамол тезлиги 200 км/соат тезликка етган.

The F22 Raptor
Фото: Getty

Ҳарбий базанинг Facebook’даги саҳифасида база кучли талофат кўргани маълум қилинган, бироқ кўрилган зиёнлар ҳақида аниқ бир нарса дейилмаган.

Ураган Майкл уничтожил базу ВВС во Флориде - Business Insider
Фото: Christine Lynch/Twitter

Хабарда таъкидланишича, базадаги барча самолётлар 8 октябрда Огайо штатидаги Райт-Паттерсон ҳарбий базасига эвакуация қилинган. Шунингдек, барча ҳарбийларга ҳам кетиш буюрилган.

Тиндаллдаги базада F-22, F-15 ва F-35A самолётлари жойлаштирилган. Базанинг асосий вазифаси F-22 учувчиларини машқ қилдиришдан иборат. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид