Лукашенко сўзларидан сўнг, Ереванда Беларус элчихонаси картошкабўрон қилинди
Намойишчилар элчихона томон картошка, тухум ва помидорларни улоқтирди. Бунга Лукашенконинг Арманистон ҳақида айтган гаплари сабаб бўлди.
Ереванда мухолифатдаги «Республика» партияси (унинг асосчиси собиқ бош вазир Арам Саркисян) вакиллари Беларус элчихонаси олдида норозилик намойиши уюштириб, дипломатик миссия эшигига тухум, картошка ва помидор улоқтириб: «Арманистондан даф бўлинглар!», деб бақирдилар. Бу ҳақда News.am хабар берди.
Таъкидланишича, акцияга Беларус президенти Александр Лукашенконинг сўнгги баёнотлари сабаб бўлган. У Ереваннинг Ғарб давлатлари билан яқинлашиш истагини танқид қилган эди.
«Сиз Арманистон сиёсатини кўряпсиз. Хўш, бу қанақа сиёсат?! Хўш, арманлар биздан бошқа кимга керак? Улар ҳеч кимга керак эмас. Иқтисодиётини ривожлантириб, ўз ресурсларига эътибор қаратишсин. Франция? Макрон? Эртага Макрон кетади ва ҳамма бу Арманистонни унутади», деган эди Беларус раҳбари.
Беларус ва Арманистон муносабатлари июн ойида мураккаблашди. Лукашенко Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувда Тоғли Қорабоғни Боку назорати остига қайтариш бўйича операцияни «озодлик уруши» деб атади. Беларус президенти, шунингдек, озарбойжонлик ҳамкасби билан операция бошланишидан олдин унинг натижалари вариантларини муҳокама қилганини тан олди.
Бу баёнотлардан сўнг Арманистон Минскдаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бош вазир Никол Пашинян ўзи ва Арманистон ҳукуматининг бошқа вакиллари Лукашенко президент бўлган пайтда Беларусга «ҳеч қачон бормаслигини» айтди.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024