Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рожер Федерер ҳаётлигида тангада тасвирланган биринчи швейцариялик бўлди
Афсонавий швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ҳаётлигида Швейцариянинг расмий юбилей тангасида тасвирланган биринчи кишига айланди. 38 ёшли спортчининг сурати 20 франк қийматдаги кумуш тангани зарб қилишда қўлланган.
Швейцария зарбхонаси томонидан ҳаммаси бўлиб бундай тангалардан 55 минг дона чиқарилади ва уларга талаб катта бўлса, яна қўшимча 40 минг дона зарб қилинади.
Кейинроқ Федерер тасвири тушириладиган 50 франк қийматдаги юбилей олтин танга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
“Швейцария ва зарбхонага бундай шараф ва илтифот учун катта раҳмат”, деб ёзган теннисчининг ўзи твиттерда ва танга зарб қилиниши видеосини илова қилган.
Thank you Switzerland🇨🇭and Swissmint for this incredible honour and privilege. 🙏#DankeSchweiz#MerciLaSuisse#GrazieSvizzera#GraziaSvizra pic.twitter.com/gNs6qYjOh6
— Roger Federer (@rogerfederer) December 2, 2019
Мавзуга оид
13:41 / 03.12.2025
Россия империяси даврига оид олтин тангаларни сотишга уриниш фош этилди
20:14 / 13.11.2025
АҚШ бир центлик тангаларни зарб қилишни тўхтатди
11:27 / 15.09.2025
Ахсикентда ноёб қўлёзма ва Аббосийлар зарб этган тангалар топилди
14:04 / 10.06.2025