Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия империяси даврига оид олтин тангаларни сотишга уриниш фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Муборак туманида ўтказилган тезкор тадбирда Россия империяси даврига оид 10 дона қадимий олтин тангани 71 миллион сўмга сотишга уринган фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Муборак тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро М.К. 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, “Николай II” ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 миллион сўмга сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, мазкур олтин тангаларнинг умумий соф вазни 42,74 граммни ташкил этиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган.
Келиб чиққан ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026