Ўзбекистон | 14:09 / 14.10.2021
4159
1 дақиқада ўқилади

Бухорода машина газ баллони портлади. Икки киши вафот этгани айтилмоқда

Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудида 2021 йилнинг 11 октябрь куни аянчли автоҳалокат содир бўлди. Воқеа инсон ўлими билан якун топган.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 октябрь куни Когон туман ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 207-километрида “Бухоро-Ғузор-Денов” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Газ-24” машинасининг газ баллони ёрилиб кетган. Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ҳолатга газ баллоннинг носозлиги сабаб бўлган.

Автоҳалокат оқибатида машинада ҳайдовчи ва йўловчи сифатида кетаётган 1990 йилда ҳамда 1970 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан вилоят ИИБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Сурхондарёда автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Lacetti-2 машинасининг газ баллони портлаб кетганди.

Мавзуга оид