Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қора денгизга олиб келинган сайёҳлар учун камида 6 минг доллар тўлайди
Туркия Қора денгиз қирғоқларига келган ҳар бир чартер рейс учун камида 6 минг доллар тўлайди. Республика ҳукумати сайёҳларни дам олишга йўллаётган туроператорлар ва авиакомпанияларни субсидиялаш дастури географиясини кенгайтирди. Россия туроператорлари ассоциациясининг хабар беришича, янги рўйхатга Қора денгиз ва Ўрта ер денгизи қирғоқлари ҳудудидаги яна 12 аэропорт киритилган.
Дастур шартларига кўра, камида 100 йўловчиси бўлган ҳар бир чартер рейс учун ташкилотчиларга Туркиянинг Туризм ва маданият вазирлиги томонидан 6 минг доллардан берилади. 150 кишидан ортиқ рейсларда эса бу сумма 30 фоизга оширилиши мумкин.
Субсидиялар, хусусан, Қора денгиз провинциялари ҳисобланган Трабзон, Орду-Гиресун, Чаршамба (Самсун), Денизли, Испарта ва Эскишеҳирга тегишли. Бунга қадар туроператор ва авиакомпаниялар Анталья, Алания, Даламан, Бодрум, Измир ва Кютахьяга амалга оширилган чартер рейслар учун пул олиб келишган.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
10:04 / 14.01.2026
Қозоғистон нефти экспортига боғлиқ танкерлар Қора денгизда нишонга олинди
15:47 / 13.01.2026
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
12:12 / 10.01.2026