Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 23 ёшли спортчининг жасади Қарши магистрал каналидан топилди
Ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси текширув бошлаб, тиббий экспертиза тайинлаган. Агар қотиллик рўй бергани тасдиқланса, бу охирги бир йил ичида учинчи қашқадарёлик спортчининг ўлдирилиши бўлади.
Фото: ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида яшовчи 23 ёшли спортчининг жасади Қарши магистрал каналидан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, марҳум спортчининг жасадини ФВБ ғаввослари топа олмагач, 2022 йил 14 июл куни унинг акаси қариндошлари билан бирга қидириб топган.
Марҳумнинг акаси укаси қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, Қарши шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қарши магистрал каналидан 1999 йилда туғилган фуқаро К.И.нинг жасади топилгани ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот учун, 2021 йил 17 август куни Қарши шаҳрида спорт мураббийи Элбек Раҳимовни бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида калтаклаб, машинага солиб олиб кетишган. Кейинроқ мураббийнинг жасади Чироқчи туманидан топилганди.
2022 йил 5 май куни Элбек Раҳимовнинг ўлдирилишида айбдор деб топилган жами 26 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилганди.
Шунингдек, 2021 йилнинг 13 сентябрь куни қашқадарёлик яна бир таниқли спортчи Камолиддин Расулов Тошкентда таниши томонидан бир неча жойидан пичоқланган, олган жароҳатлари натижасида вафот этганди.
2022 йил 14 март куни К.Расуловни ўлдирганликда айбдор деб топилган шахсга суд ҳукми ўқилган ва унга 15 озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.
Мавзуга оид
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
22:14 / 11.04.2026