Ўзбекистон | 18:44 / 22.03.2026
1825
1 дақиқада ўқилади

2026 йилда Ўзбекистондаги 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари таъмирланади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш учун 480 млрд сўм, сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ирригация тизимларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув танқислигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш учун 480 млрд сўм, сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм ажратилади.

Ҳужжатга илова қилинган рўйхатга кўра, 2026 йилда республика бўйича 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади.

Бундан ташқари, сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини сувни тежайдиган суғориш технологиялари орқали суғориш учун сув ҳавзалари қурилади.

Шунингдек, келгусида сувдан фойдаланиш лимитлари жорий этилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид