Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестиция дастури тасдиқланди. 2021 йилда Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади
Дастур доирасида 2021 йил давомида 226 та янги ишлаб чиқариш объектлари ва қувватлари ишга туширилади. 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Дастурда 3 йил давомида 928 триллион 7 миллиард сўм миқдоридаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан, 37,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2021 йилда 226 та янги ва йирик ишлаб чиқариш объектлари ҳамда қувватлари ишга туширилади. Натижада 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.
Қарор билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Инвестициядан кейинги мониторинг бошқармаси ташкил этилди.
Бошқарма фаолияти асосан инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилишга, инвестиция лойиҳалари бўйича техник ва иқтисодий кўрсаткичларга эришиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашишга қаратилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг январида президент қарори билан тасдиқланган 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида 850,5 триллион сўм инвестициялар, шу жумладан, 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган эди.
Ҳужжатда 2020 йил давомида 206та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш режалаштирилгани қайд этилганди.
Мавзуга оид
14:44 / 06.12.2025
2027 йилгача рақамли технологиялар соҳасида 200 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
15:01 / 21.11.2025
Германияда мудофаа харажатларининг ошиши 144 мингта иш ўрни яратади
17:12 / 24.08.2023
Ўзбекистоннинг энг йирик иш берувчи корхоналари маълум қилинди
19:45 / 30.11.2022