Тошкентда бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланиш оқибатида вафот этди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тўрт нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро заҳарланиш аломатлари оқибатида вафот этган.
Маълум бўлишича, Чилонзор туманида 31 октябрь куни Дилхуш кўчасидаги уйлардан бирида тахминан соат 07:00ларда 1976 йилда туғилган аёлнинг 1996 йилда, 2001 йилда, 2002 йилда ва 2012 йилда туғилган фарзандларининг вафот этган ҳолдаги жасадлари топилган.
Уларнинг онаси беҳуш ҳолда турмуш ўртоғи, 1967 йилда туғилган фуқаро билан шифокорлар томонидан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан экспертиза-текширув ишлари олиб борилмокда. Вафот этган фуқаролар айнан нимадан заҳарлангани очиқланмаган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024