Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги беморлардан бири оғир аҳволдалиги маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонада коронавирус ташхиси қўйилган 26 бемордан бири оғир аҳволда экани ҳақида хабар берди.
«Айни пайтда Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Улар орасида яқинда Умра сафаридан қайтган, шу йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморнинг аҳволи ёмонлашган.
59 ёшли ушбу бемор шу вақтгача сурункали ўпка ва гипертония хасталиги билан диспансер назоратида турган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморда ўткир нафас етишмовчилиги иккинчи даражаси кузатилмоқда. У айни пайтда сунъий нафас олиш аппаратига олинган.
Шифокорларимиз белгиланган стандарт ва тавсияларга асосан зарур тиббий хизмат кўрсатмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
- 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилган ҳолатлар сони 167тани ташкил этмоқда. Шу вақтгача беморлардан 7 нафари тузалган ва икки киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025