Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд университети ўз тарихида илк бор хорижда филиал очмоқчи
Оксфорд университети ўзининг 700 йиллик тарихида илк бор Буюк Британиядан ташқарида филиал очиши мумкин. Бу ҳақда Telegraph газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотига кўра, франциялик амалдорлар ўтган ҳафта Оксфордга Парижда университет бўлимини очиш таклифи билан келишган. Франция томони бундай филиал маҳаллий ўқув муассасаси мақомига эга бўлиши ҳамда шу тариқа ЕИ томонидан Буюк Британия иттифоқдан чиқса ҳам молиялаштиришни сақлаб қолишига ишонтирмоқчи бўлган.
Бошқа Британия университетлари ҳам шундай таклифларни олган. Агарда бунга розилик билан жавоб қайтарилса, Парижда талабалар шаҳарчаси 2018 йилда қурила бошланади, деб таъкидлайди газета.
24 январь куни Буюк Британия олий суди ҳукумат парламент томонидан тегишли қонун лойиҳаси маъқулланмагунга қадар Лиссабон келишувининг 50-моддасини қўллай олмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Ҳукумат суд қарорига асосан 26 январда ярим саҳифали қонун лойиҳасини парламентга киритди.
Ҳукумат ЕИдан чиқиш жараёнини расман март охиридан кечиктирмай ишга туширишни режалаштирмоқда. Шу тариқа, Британия ЕИдан 2019 йилнинг баҳорида чиқиши керак.
Мавзуга оид
22:26 / 01.12.2025
Оксфорд луғати йил сўзини rage bait деб атади. Бу нима ўзи?
15:48 / 01.11.2025
"Ушбу дастур Ўзбекистон ва дунё ўртасида кўприк бўлади, деб умид қиламан" - Саида Мирзиёева
09:47 / 31.10.2025
Луврдаги ўғрилик бўйича яна беш гумондор қўлга олинди
16:09 / 16.10.2025