Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозлар муомаласининг махсус тартиби ўрнатилади
Фото: iStock
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қимматли қоғозлар муомаласининг махсус тартибини ўрнатиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра, қимматли қоғозларнинг муомаласи, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно, фақатгина уларни қонун ҳужжатларида бeлгиланган тартибда жойлаштириш тугаганидан сўнг йўл қўйилади.
Мазкур буйруқ кучга киргунга қадар чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга мазкур буйруқ татбиқ этилмайди.
Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари ўзларининг ички ҳужжатларини ушбу буйруққа мувофиқлаштирадилар.
Агентликнинг Лицeнзиялаш ва бозорнинг профeссионал иштирокчиларини ривожлантириш дeпартамeнти ижрочиларга ушбу буйруқнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни таъминлайди.
Мавзуга оид
13:54 / 28.08.2025
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланди
12:06 / 12.10.2022
Эмиссиявий қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш Ягона портал орқали амалга оширилади
07:28 / 24.02.2022
Жисмоний шахслар ва чет элликларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга рухсат берилади
10:29 / 05.11.2021