07:50 / 10.06.2022
14363

Ўзбекистон ва Россия ўртасида поездлар қатнови қачондан бошланиши маълум бўлди

«Российские железние дороги» (РЖД) Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дастлабки поездлар қатнови бўйича жўнаб кетиш саналарини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Июнь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи қуйидаги халқаро поездлар қатнови жадвалга қайтарилади:

23 июндан Тошкент - Самара поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди;

25 июндан Тошкент - Волгоград поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.

Поезд чипталари тез орада сотувга чиқади. Йўловчилар чипталарни жўнашдан 45 кун олдин сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия фуқаролари учун мамлакатларга киришда илгари мавжуд бўлган барча санитария чекловлари олиб ташланди, ПЗР тести талаб қилинмайди.

Top