1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш учун нол даражали ҚҚС бекор қилинади
Тошкентда янги тарифлар тасдиқланганидан кейин чиқиндиларни олиб чиқиш нархи киши бошига ойига 7500 сўмни ташкил этяпти. ҚҚС билан бу сумма 8400 сўм бўлади.

Фото: Kun.uz
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинади.
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабарида айтилишича, мазкур тартиб жорий этилиши бўйича масъул солиқ органи томонидан берилган тушунтиришга кўра, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.
Масалан, амалдаги хизмат қиймати 4000 сўмни ташкил этса, ушбу қийматга нисбатан 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда жами хизмат қиймати 4480 сўмни ташкил этади.
Юқоридаги ўзгариш 2023 йил 28 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида янги тарифлар тасдиқланганидан кейин чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи ойига 7500 сўмни ташкил этади. ҚҚС билан бу сумма 8400 сўм бўлади.
Мавзуга оид

11:08 / 14.04.2025
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди

23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди

12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

15:11 / 26.03.2025