Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан ҳудуд тозаланиб, замонавий кузатув камералари ўрнатилган.
Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ишчи гуруҳи томонидан жойига тезкор чиқилиб, вазият атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида чиқиндилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланмаган жойларга ташлангани натижасида тўпланиб қолгани аниқланган. Ҳудуд санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатиш жорий режа-график ишларига киритилмаган бўлса-да, агентлик томонидан зарур чоралар кўрилгани қайд этилган.


Шу билан бирга, агентлик ҳузуридаги кузатув камераларидан фойдаланиш ва назорат қилиш бўлими томонидан ҳудудга 24/7 режимда ишловчи замонавий кузатув камералари ўрнатилган.

«Мазкур камералар орқали белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш имконияти яратилади.
Мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, атроф-муҳит тозалиги масалаларига эътибор қаратган жамоатчилик фаолларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», – дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.
Фуқаролардан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик сўралган.
«Тозаликни сақлаш – бу барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда атроф-муҳитга ҳурмат билан муносабатда бўлиш демак!» – дея қайд этилади хабарда.
Мавзуга оид
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
10:00 / 23.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди
09:05 / 20.06.2026
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
17:57 / 16.04.2026