Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди
11 октябр куни Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани — Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа очадиган технологик ва самарали моделнинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.
Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ҳамда бренд ихлосмандларини жамлади. Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни уйғунлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.

Меҳмонларни фотозоналар, кўзгули йўлаклар ва интерактив инсталляциялардан иборат неон муҳит кутиб олди. Кечанинг ёрқин палласи бўлган янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг тақдим этилиши олдидан шоу намойишлар, акробатик саҳна намойишлари меҳмонлар учун унутилмас кайфият бағишлади.

ADM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича, компания янги босқичга тайёрланмоқда:
“ADM Jizzakh заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонанинг ривожланишида муҳим босқичдир. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир. Биз Ўзбекистон автомобил саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз. Бизнинг келажагимиз — янги технологиялар, янги бозорлар ва янги имкониятлар.
Асосий устувор вазифамиз — кадрлар ривожланиши. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва келгусида мутахассисларни тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестиция киритмоқдамиз. Кейинги босқич — CKD PHEV/ICE ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни бирлаштирган платформа”, - деди у.

“Ўзбекистон бугун инвестициялар ва юқори технологияли лойиҳалар учун қулай муҳит яратмоқда. Ишончимиз комилки, Arrizo 8 Hybridʼни ишга тушириш ташаббуси нафақат Chery ва ADM Global мавқейини мустаҳкамлайди, балки барқарор ривожланиш ва технология уйғунлигини акс эттириб, мамлакат автомобил саноати тараққиётига ҳисса қўшади”, - дея қайд этди ADM Global компаниялар гуруҳи таъсисчиларидан бири Мурод-Мирзо Шарипов.

Chery Uzbekistan директори Пьер-Эли Долуа маҳаллий бозорга тайёргарлик режалари ҳақида гапирди: “Arrizo 8 Hybrid тақдимоти — Ўзбекистонда Chery учун янги даврнинг бошланиши. Бу ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган бренднинг биринчи гибрид автомобили бўлиб, экологик тозалик ва интеллектуал технологияларга ўтиш рамзи ҳисобланади. Ўзбекистон ёш ва инновацияларга очиқ жамиятга эга ва биз бу тараққиётга бўлган интилишни қўллаб-қувватлаймиз. Chery Arrizo 8 Hybrid — бу келажак ҳақидаги тасаввуримиз: маҳаллий бозор учун мослаштирилган қувват, самарадорлик ва рақамли ечимлар уйғунлигидир”.

Қувват ва интеллектуаллик бир кузовда
Янги Chery Arrizo 8 Hybrid — бренд фалсафасининг тимсоли. Олд ғилдиракли авто 1,5 литрли турбинали PHEV двигател ва 1DHT махсус гибрид трансмиссия билан жиҳозланган бўлиб, 347 от кучига эга. Автомобил 0 дан 100 км/соатга 7,3 сонияда чиқади ва фақат электр режимда 125 км, ёки 3,9 л/100 км ёқилғи сарфи билан 1463 км гача ҳаракатлана олади.
18 дюймли енгил қотишма дискалар, LED оптика, панорамали том — ҳаммаси беҷирим дизайнни яратади. Салонда эса замонавий технологиялар: рақамли панел, 12,3 дюймли multimedia display, SONY audio system (12 динамик, сабвуфер билан), ўриндиқ вентиляцияси, икки зонали иқлим-назорат ва AQS air purification тизими мавжуд. Мултимедиа тизими тўлиқ Ўзбекистон бозорига мослаштирилган — ўзбек ва рус тилларида.

Хавфсизлик ва қулайлик
Arrizo 8 Hybrid хавфсизликка жиддий эътибор беради. Унда 10 та хавфсизлик ёстиқчаси бор, шу жумладан, тиззага мўлжалланган хавфсизлик ёстиқчалари ҳам. Гибрид тизим батареяси IP68 ҳимоя стандартига эга — чанг ва намликка чидамли, тўлиқ сувга ботишга бардошли. Тўқнашувда юқори кучланишли таъминот 2 миллисекундда узилади.
Мустаҳкам темир кузов, энергия ютувчи қатламлар ва ҳар 5 дақиқада 800 та текширувни амалга оширадиган интеллектуал диагностика тизими юқори даражадаги ҳимояни таъминлайди.
Adaptive Cruise Control, Lane Keep Assist, 360° View ва Automatic Braking System ҳар бир сафарни максимал хавфсиз ва қулай қилади.

Комплектация ва нархлар:
● Luxury — 344 900 000 сўм
● Premium — 364 900 000 сўм
Иккала версия ҳам Chery флагман моделларига хос бўлган технология, дизайн ва жиҳозланишни ўзида мужассам этган.
Тақдимот автомобилсозлик соҳасида мамлакатдаги йилнинг энг ёрқин воқеаларидан бири бўлди ва Chery брендининг Ўзбекистон бозоридаги мавқейини мустаҳкамлашга бўлган интилишини намоён қилди.
Ўзбекистондаги Chery автомобиллари ҳақидаги маълумотлар ва нархлар билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Website | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube
Телефон горячей линии: +998 71 276 55 55
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 15.12.2025
Chery фоизсиз муддатли тўлов шартларини кенгайтирмоқда: 48 ойгача бўлган қулай муддатлар
10:59 / 14.11.2025
Қайта қувватлашсиз 1100+ км: Chery гибриди Тошкент—Хоразм йўналишида ўз имкониятларини амалда намойиш этди
15:00 / 31.10.2025
Kia Sonet: йиллик 0% ставкаси билан
19:00 / 24.10.2025