Жаҳон | 16:57 / 07.06.2024
8770
6 дақиқада ўқилади

Нормандиядаги тадбирда қатнашган Зеленский ва Волгоградда машқ қилаётган ўсмирлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 834-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Байден АҚШ Украинага Америка қуролларини Россиянинг ичкари ҳудудлари, хусусан Москвага зарба бериш учун қўллашга рухсат бермаганини айтди.
  • Ростов областида украинлар дрони ҳужумидан кейин Новошахтинский нефт заводи ёниб кетди.
  • Белгород областида украин дронлари нефт базага ҳужум қилди.
  • Politico: Украина ҳукумати иттифоқчилар беришни ваъда қилган F-16 қирувчи самолётлари учун учувчиларни тайёрлаш жараёни кечикаётганидан норози.
  • Украина энергетика вазирлиги Financial Times нашрини «Россия манфаатларига хизмат қилувчи дезинформация» тарқатишда айблади.
  • Москвада Франция фуқароси қўлга олинди. Тергов қўмитаси уни Россия ҳарбий соҳасига оид маълумотлар йиғишда гумонламоқда.
  • Халқаро жиноий судга россиялик пропагандачилар устидан шикоят қилинган. Ҳуқуқ фаоллари Соловёв ва Симонянни ҳибсга олишга ордер беришни сўрашган.

Кун кадри. Володимир Зеленский Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан

Украина президенти Володимир Зеленский Иккинчи жаҳон уруши даврида иттифоқчи қўшинларнинг Нормандияга туширилишининг (уни «Д куни» деб ҳам аташади) 80 йиллиги тадбирларида иштирок этди. «Дунёнинг бирдамлиги ҳар қандай тажовузкордан кучлироқдир. Тарих исботлаган: кучларни бирлаштириб, ҳатто энг катта ёвузликка қарши туриш ва ғалаба қозониш мумкин», — дея ёзган Зеленский ўз телеграм-каналида маросимдаги иштироки ҳақида.

Маросимда қатнашган уруш фахрийларидан бири «Халқ халоскори!» сўзларини айтиб, Зеленскийнинг қўлини ўпишга ҳаракат қилган. Украина президенти уни тўхтатган, шундан кейин улар яна маълум вақт гаплашиб туришган. Владимир Путин ва Россия ҳукуматининг бошқа вакиллари Нормандияга иттифоқчилар десант туширишининг 80-йиллиги тадбирларига таклиф этилмаган.

Володимир Зеленский Нормандиядаги Омаха пляжида ўтказилган маросим вақтида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан кўришмоқда, 80 йил муқаддам иттифоқчилар айнан шу ерга десант туширганди. 2024 йил 6 июн
Virginia Mayo / AP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Харкив яқинидаги барқарорлаштириш пункти

Фронтда шифокорлар ҳам ҳарбийлар билан елкама-елка туриб хизмат қилмоқда ва ярадор жангчиларнинг ҳаётини асраб қолишга ҳаракат қилмоқда. 2014 йилдан Украина қуролли кучларида тиббий ёрдам НАТО стандартлари бўйича турли табақаларга ажратилган. Биринчиси — олдинги чизиқда биринчи ёрдам кўрсатиш, буни нафақат тиббий ходимлар, балки баъзида ярадорнинг ўзи ҳам амалга ошириши мумкин. Иккинчи даража — ҳарбий ҳаракатлар жойи яқинидаги, ярадорни бир соатдан камроқ вақт ичида етказиб бориш мумкин бўлган тиббиёт пунктлари ташкил этиш. Украина қуролли кучларида уларни барқарорлаштириш пунктлари деб аташади.

Учинчи даражадаги тиббий ташкилотлар деб ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан узоқда жойлаштирилган ва ихтисослаштирилган ёрдамлар кўрсатиладиган муассасаларга айтилади — бундай жойларда мураккаб операциялар ўтказиш, компютер ёки магнит-резонансли томография қилиш мумкин. Йирик шаҳарлардаги клиник марказлар эса тўртинчи табақага мансуб. Бундай жойларда олдинги даражаларда учрамайдиган юқори технологияли тиббий ёрдамлардан фойдаланиш мумкин. Ва ниҳоят, бешинчи даража — реабилитация билан шуғулланувчи ташкилотлар.

Харкив областидаги барқарорлаштириш пунктида Виталий исмли ярадор жангчига тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Виталийни барқарорлаштириш пунктига фронт чизиғидан олиб келишган. Харкив областида Украина қуролли кучлари 10 майдан буён Россия қўшинининг чегара ҳудудда бошланган юришини қайтармоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳарбий медик Сергей — ярадор Виталийни олдинги чизиқдан олиб келган шифокорлардан бири. Барқарорлаштириш пунктининг асосий вазифаси — ярадорни ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиладиган кейинги тиббий муассасага олиб боришга яроқли ҳолатга келтириш
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Волгоград областида ёшларнинг мудофаа-спорт оромгоҳи

Россия ҳукумати Украинага кенг кўламли босқин бошлангач, мактаб ўқувчилари ҳамда талабаларни «ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш»га қаратилган лойиҳаларни фаол тарзда илгари суришга киришди. Хусусан, 2023 йил майидан РФнинг 12 регионида «ВОИН» номли Ёшларни ҳарбий спортга тайёрлаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маркази, ташкилотчиларнинг қайд этишича, уни тузиш ғоясини РФ президенти Владимир Путин қўллаб-қувватлаган.

Волгоградда «ВОИН» бўлими апрел ойида​​​​​ совет иттифоқи қаҳрамони А.М. Числов номидаги «Юный ястреб» спорт мактаби базасида очилганди
Дмитрий Рогулин / ТАСС / Profimedia
Май ойи охирида марказга регион раҳбари, биринчи чечен уруши вақтида Россия қаҳрамони унвонини олган Андрей Бочаров ташриф буюрганди. Губернатор «ВОИН»да бир ярим ой ичида 200 дан ортиқ курсант тайёргарликдан ўтгани, ёзги смена чоғида 2500 дан ортиқ ўсмирларни ўқитиш режалаштирилганини айтганди
Дмитрий Рогулин / ТАСС / Profimedia
Дмитрий Рогулин / ТАСС / Profimedia
Бочаровга кўра, Волгоград областида яқин 3-4 йил ичида яна бир шундай марказ қурилиши режалаштирилган
Дмитрий Рогулин / ТАСС / Profimedia

Мавзуга оид