Жаҳон | 09:59
5553
2 дақиқада ўқилади

Украина хандақларида тақиқланган CS гази излари топилди

КҚТТ Украинадаги урушда жанговар мақсадларда қўллаш тақиқланган CS газидан фойдаланишнинг биринчи тасдиқланган ҳолатини эълон қилди. Икки мустақил лаборатория унинг изларини Украина хандақларидан учта намунада топди.

Фото: РИА Новости/Михаил Воскресенский

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) экспертлари Днипропетровск областида жанговар зонадаги хандақлардан олинган намуналарда кўздан ёш оқизувчи газ изларини аниқлади. Бу ҳақда 18 ноябр, душанба куни халқаро ташкилот маълум қилди.

КҚТТ ҳисоботида айтилишича, CS (хлоробензалмалондинитрил ёки "Настарин" гази) деб номланувчи ва урушда фойдаланиш тақиқланган газ излари Илинка қишлоғи яқинида топилган ва Украина томонидан тақдим этилган барча учта намунада топилган. Икки мустақил лаборатория томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, унинг излари хандақдан топилган гранатада ҳам, тупроқда ҳам бўлган.

Украина Россия қўшинларининг кўздан ёш оқизувчи газ қўллаши билан боғлиқ воқеа 2024 йил 20 сентябрда содир бўлганини иддао қилиб, КҚТТдан ёрдам сўради. Ташкилот баёнотида таъкидланишича, воқеа жойига юборилган экспертлар гуруҳининг вазифаси «заҳарли кимёвий модданинг манбасини ёки келиб чиқишини аниқлаш» бўлмаган.

Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён жангларда камида 78 329 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу рақам 15 ноябр куни ВВС рус хизмати томонидан эълон қилинди, у «Медиазона» ва кўнгиллилар жамоаси билан биргаликда очиқ маълумотлар асосида ҳалок бўлган россияликларни санаб чиқмоқда. 

Ушбу рўйхатга фақат ўлимлари ҳақида очиқ хабар берилган Россия ҳарбий хизматчилари киради. «Айни пайтда бизнинг Россия қабристонлари, уруш ёдгорликлари ва некрологларни таҳлил қилишимиз ҳақиқий ўлим сонининг 45 фоиздан 65 фоизгача бўлган қисмини қамраб олиши мумкин», деб ёзади нашр муаллифлари.

Мавзуга оид