Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Smart city барпо этилади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Фарғона вилоятида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга кўра, Бағдодда инновацион коворкинг маркази (GNT technology) ташкил этиш мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳага 400 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб этилади. Ишга тушириш муддати - 2020 йил 1 май.
Бундан ташқари, Риштон туманида маданий туризм комплекси яратилади. Бунда туристлар учун музей, овқатланиш жойи бўлади. Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 сентябрь.
Сўх туманида эса фарель балиғини етиштириш режалаштирилмоқда. Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 декабрь. Тошлоқ туманида туячиликни ривожлантиришга оид лойиҳа амалга оширилади. Муддати - 2019 йил 1 октябрь.
Ўз навбатида, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида Smart city барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳа қиймати - 4 150 000 млн сўм. Chxong-Xe компанияси ташаббускор бўлган ушбу лойиҳа туманлараро аҳамиятга эга. Лойиҳага 500 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади. Амалга ошириш муддати - 2025 йил 1 декабрь.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар орасида New City Fergana турар жой комплексини барпо этиш бор. Лойиҳа ташаббускори - Chung construction design group компанияси. Қиймати - 1 245 000 млн сўм, хорижий инвестициялар миқдори - 150 000 доллар. Амалга ошириш муддати - 2020 йил 1 декабрь.
Мавзуга оид
12:24
Фарғонада Captiva дара йўлида ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
19:50 / 12.01.2026